Россиялик олимлар бактериялар ёрдамида олтин ажратиб олиш усулини ишлаб чиқишди

    Ишланмада Красноярск ва Якутскдаги иккита федерал университет ҳамда Россия Фанлар академиясининг Сибир бўлими вакиллари иштирок этди.

    Бактериялар Красноярск ўлкасидаги олтин конларида топилган. Улар рудадан олтин ва сурма минерал қолдиқларини олиш имконини беради. Олтин ва сурма бўлган минераллар олинадиган моддалардан коллектив консентрат ажратиб олинади.

    Бактериялар фойдали қазилмалар мавжуд бўлган муҳитига мослашган. Олимлар улардан энг мос штамларини танлаб, кўпайтиради.

    Мутахассисларнинг таъкидлашича, микроорганизмлардан фойдаланиш анъанавий реагентлардан фойдаланишдан кўра атроф-муҳит учун хавфсизроқ, шунингдек, арзонроқ ва энергия тежамкор, деб хабар беради mir24.tv.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates