Россиянинг Иваново вилоятида Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Савдо уйи очилди

    Унда «Made in Uzbekistan» ёрлиғи остидаги Ўзбекистон саноатининг кенг ассортиментидаги юқори сифатли ҳамда рақобатбардош маҳсулотлари тақдим этилади ва сотилади.

    Тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон элчиси Ботиржон Асадов, Иваново вилояти ҳукумати вакиллари, Савдо-саноат палатаси раҳбарияти, шунингдек, мазкур вилоят ишбилармон доира вакиллари қатнашди.

    Савдо уйи Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари ўртасида ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш ва ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида ташкил этилди. Унда «Made in Uzbekistan» ёрлиғи остидаги Ўзбекистон саноатининг кенг ассортиментидаги юқори сифатли ҳамда рақобатбардош маҳсулотлари тақдим этилади ва сотилади.

    Ушбу лойиҳани амалга оширишни икки мамлакат ҳукуматлари томонидан қўллаб-қувватланиши томонларнинг муштарак мақсади – барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароит яратиш, икки давлат экспорт-импорт бозорини диверсификация қилиш, шунингдек, Ўзбекистон ва Россия тадбиркорлари ҳамда ишлаб чиқарувчилари учун бизнес имкониятларини кенгайтиришдан иборат.

    Иваново вилояти Савдо-саноат палатаси раҳбари Леонид Иванов ўз чиқишида Россия бозори Ўзбекистондан озиқ-овқат маҳсулотлари, тўқимачилик, ҳунармандчилик ва кулолчилик буюмларини импорт қилишдан доимо манфаатдор эканини билдирди.

    Шунингдек, Иваново вилоятида мамлакатимиз Савдо уйининг очилиши Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик ривожида янги босқич бўлиши қайд этилди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates