Хиросимада Наманган вилоятининг расмий "Савдо уйи" очилди

    Япониянинг Хиросима шаҳрида ўзбек миллий таомлари ресторани ҳамда Наманган вилоятининг расмий "Савдо уйи" очилди.

    Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

    Қайд этилишича, янги ресторан Япон жамоатчилигига ўзбек миллий ошхонасининг бой ва бетакрор таъмларини танитишни мақсад қилади.

    Меҳмонларга палов, сомса, шўрва, лағмон, қозон-кабоб ва бошқа анъанавий таомларни ўзининг асл технологиясида тайёрланган ҳолда тақдим этиш режалаштирилган.

    "Савдо уйи" эса Наманганда ишлаб чиқарилаётган саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, текстиль, ҳунармандчилик ва гастрономия брендлари намойишида муҳим марказ бўлиб, Япон бозорига маҳаллий маҳсулотларни етказиб бериш, янги экспорт йўналишларини йўлга қўйиш, тадбиркорлар ўртасида тўғридан-тўғри ҳамкорликни ривожлантириш учун доимий платформа вазифасини бажаради.

    Ушбу лойиҳаларнинг амалга оширилиши Наманган вилояти брендини Япония бозорида тарғиб қилиш, туризм оқимини ошириш ва икки давлат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates