баннер
27 мар 2025
04:27

    Кобулда Ўзбекистон қурилиш материаллари учун савдо уйи очилади

    Шу ой бошида Афғонистоннинг Мозори-Шариф шаҳрида 220 кв.м майдонда Ўзбекистон савдо уйи очилганди.

    Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида Ўзбекистон қурилиш материаллари учун савдо уйи очилади.

    Бу ҳақда Савдо-саноат палатаси хабар қилди.

    Таъкидланишича, ушбу савдо уйи 570 кв.м майдонда жойлашган шоурум ҳамда 500 кв.м майдонда маҳсулотларни сақлаш учун омборхонадан ташкил топган.

    Тадбиркорлар ўз маҳсулотларини қулай шартлар асосида жойлаштириш имконига эга бўлиб, маҳаллий компаниялар билан бевосита музокаралар олиб боришлари мумкин.

    Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг март ойи бошида Афғонистоннинг Мозори-Шариф шаҳрида Ўзбекистон савдо уйи очилганди.

    Ушбу савдо уйи 220 кв.м майдонда жойлашган бўлиб, маҳсулотларини Афғонистон бозорига чиқариш, ҳамкорлар топиш ва экспортни кенгайтириш учун қулай платформа бўлиб хизмат қилмоқда.

    Унда фармацевтика, электротехника ва қурилиш материаллари учун доимий фаолият юритувчи шоурум ва омборхона фаолият кўрсатади.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech