"Kazinform"халқаро ахборот агентлиги маълумотига кўра, Жетису вилояти тадбиркорлари билан учрашган Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчиси Бахтиёр Ибрагимов мазкур ташаббуснинг амалга оширилиши ҳақида гапирди.
Бундан ташқари, дипломатик миссия раҳбари Ўзбекистоннинг иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларини тавсифлаб берди. Хусусан, Тошкент давлат чегараларидаги назорат-ўтказиш пунктларини таъмирланмоқда. Унинг сўзларига кўра, бу товар айирбошлаш ҳажмининг ошишига бевосита хизмат қилади.
"Kazinform" ХАА, шунингдек, ўтган йили Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 4,2 миллиард доллардан ошганини урғулаган.








