Россиянинг Ўзбекистон маҳсулотларига қўйган ташхиси нотўғри бўлиб чиқди

    Бизнес 11 январ 2021 930

    Бугун АОКАда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси ахборот хизмати раҳбари Дурдона Очилова иштирокида брифинг ўтказилди.

    Брифингда маълум қилинишича, Қашқадарё ҳамда Навоий вилоятларидан помидор ҳамда қалампир, Фарғона вилоятидан барча маҳсулотларнинг импортига Россия федерацияси томонидан тақиқ қўйилган эди.

    Тақиқ эълон қилинган куни мазкур касалликни аниқлаш учун Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси марказий аппарати, ўсимликлар карантини илмий маркази ҳамда марказий карантин лабораториясидан иборат махсус ишчи гуруҳи ҳудудларга сафарбар этилди. Инспекция раҳбарияти “Россельхознадзор” вакиллари билан музокаралар ўтказиб, уларнинг тажрибавий тавсияларини инобатга олган ҳолда, помидор ва булғор қалампири маҳсулоти ҳамда унинг экспортига жиддий зарар етказувчи ушбу касалликнинг аломатлари, тарқалиш йўллари ва қарши кураш механизми аниқ белгилаб олинди.

    Республиканинг вирусдан холи эканлигини тасдиқлаш мақсадида нафақат Қашқадарё, Навоий, Фарғона, балки ҳар бир ҳудуд кесимида маҳсулот етиштирилувчи иссиқхоналарнинг жойлашган ўрни, майдони, тури ва фитосанитар тозалиги тўғрисидаги маълумотномаси, яъни паспорти шакллантирилиб, Россия томонига тақдим этилди.

    Хусусан, Фарғона вилоятида бугунги кунда мавжуд иссиқхоналарнинг 99,11 гектар майдонини помидор экинлари ташкил этиб, уларнинг барчаси саноат иссиқхоналари ҳисобланади. Шундан 36,46 гектарни ташкил этган 18 та иссиқхоналарда помидор етиштирилиши давом этмоқда. Республика бўйлаб ўтказилган махсус фитосанитар дала назорати чоғида барча иссиқхона раҳбар ва ходимларига касаллик ва зараркунандалар ҳамда помидорнинг жигарранг бужмайиш вирус касаллиги ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилди.

    Халқаро мутахассислар ҳамкорлигида олиб борилган ўрганишлар натижасида айтишим мумкинки, ҳозирга қадар Ўзбекистонда “Помидор жигарранг бужмайиш вируси касаллиги”нинг ТАШҚИ симптоматик аломатлари қайд этилмади.

    Инспекция ходимлари томонидан олиб борилган қатъий фитосанитар текширувлар, шунингдек, “Ўздавкарантин” ҳамда “Россельхознадзор” ўртасидаги музокаралар натижаси ўлароқ:

    2020 йилнинг 18 декабридан бошлаб Фарғона вилоятида жойлашган 7та корхонадан помидор ва қалампир маҳсулотларини;

    2021 йилнинг 1 январь санасидан бошлаб, Қашқадарё ва Навоий вилоятларидан 34 та корхона помидор маҳсулотини;

    2021 йилнинг 1 январидан бошлаб Фарғона вилоятидан қуритилган маҳсулотларнинг Россия Федерациясига экспорт қилинишига рухсат олинди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates