Ўзбекистоннинг Новосибирскдаги Бош консулхонаси ходимлари ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги вакили билан биргаликда A.И.нинг юртимизга қайтиши учун зарур ҳужжатлар расмийлаштирилди.
Бош консулхона биносида юртдошимиз билан суҳбат ўтказилди. Унда хорижий фуқароларнинг Россияда бўлиш тартиби ва шартлари, шунингдек, ушбу мамлакатда ватандошларнинг хавфсиз меҳнат фаолиятини таъминлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида сўзлаб берилди.
Юртдошимиз 21 декабрь куни Тошкентга кузатиб қўйилди.