Учрашув 2022 йил 25 июлда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги делегациясининг Саудия Арабистонига амалий ташрифи доирасида ташкил этилди.
Ўзбекистон томони таъкидлаганидек, Саудия Арабистонининг кимё ишлаб чиқариш трансмиллий компанияси бўлган SABIC билан газ-кимё саноати соҳасида ҳамкорликнинг қатор йўналишлари муҳокама этилди.
Хусусан, ўтган йили онлайн форматда ўтказилган музокаралар давомида SABIC компанияси МТО технологияси каби фосфорли ўғитлар ишлаб чиқариш ва бошқа лойиҳаларни амалга оширишда ҳамкорлик қилишдан манфаатдорлигини билдирди.
Учрашувда газ-кимё саноати соҳасида ҳамкорликнинг янги истиқболли йўналишлари, хусусан, чизиқли алкилбензол (LAB) ишлаб чиқариш, МТО лойиҳаси доирасида фталик кислота ишлаб чиқариш, метанол асосида ҳамкорликда полиоксиметилен ишлаб чиқариш ва бошқа қатор масалалар муҳокама этилди.
Муҳокама этилган йўналишларда томонларнинг иштирок этиш имкониятларини батафсил ўрганиш бўйича келишувга эришилди, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.