Саида Мирзиёева шахсан президент топшириғи билан Наманганга шифохонадаги болаларни кўргани борди

    Ҳукумат 23 сентябр 2023 1499

    Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева шахсан президент топшириғи билан Наманганда заҳарланиб шифохонага ётқизилган болаларни кўргани борди.

    "Бугун биз Наманган вилоятига шахсан давлатимиз раҳбарининг топшириқлари билан етиб келдик.

    Вазиятни кўзимиз билан кўриш учун шифохонага бордик, болажонлар ҳолидан хабар олдик. Уларнинг кайфияти яхши, ҳаммалари аста-секин тузалишмоқда, кўпчилиги соғайгани учун уйига - оиласи бағрига қайтарилган.

    Биз болаларнинг ота-оналари билан ҳам суҳбатлашдик, уларнинг ташвишига шерик эканимизни билдирдик.

    Шундан сўнг боғча тарбияланувчилари билан содир бўлган ҳолат юзасидан соғлиқни сақлаш, СЭС, таълим, прокуратура ва бошқа тегишли соҳа мутасаддилари билан йиғилиш ўтказиб, вазиятни ва текширувнинг боришини муҳокама қилдик.

    Ҳозирда ўрганиш ишлари давом этмоқда, жараён назоратга олинган, натижаси ҳақида қўшимча равишда хабар қилинади.

    Бугунги кунда мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган бўлиб, иш Наманган вилоят прокуратурасидан Бош прокуратурага ўтказилди."

    No date selected
    сентябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates