Саидов кимнинг арпасини хом ўрибди...

    Сиёсат 26 июн 2020 4593

    Сўнгги икки кунда айрим оғзи билан юрадиган “болачалар”нинг ижтимоий тармоқларда ва бошқа интернетдаги веб-cаҳифаларда таниқли ҳуқуқшунос, жамоат арбоби Акмал Саидов ҳақида кўракда турмайдиган, ҳар қандай этика қолипу қоидаларидан чиқиб айталаётган асоссиз гаплари очиғи мени ҳайратда қолдирмоқда ва қалбимни қаттиқ хуфтонқилмоқда.

    Аввало, гап нима ҳақида? Саидов кимнинг арпасини хом урди? Айби бир фуқарони уриб ўлдирган Андижондаги учта қонунбузар ва виждонсиз мелисани матбуот анжуманида яхшилаб танқид қилганими ёки бу ишда Омбудсманнинг вилоятдаги бўлимининг ҳам ўз вақтида кўз-қулоқ бўлмай айблаганими? Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказнинг кўзи қаёқда эди дейсизми?

    Акмал ака аввало, бу воқеаларда ҳаммамиз бирдек айбдор эканимизни айтмоқда. Айбни қайсидир ташкилотни зиммасига қўйиб қўяётгани йўқ. Қолаверса, у Спикернинг 1-ўринбосари сифатида ҳам бундай баёнот беришга ҳақлики, буни унутмаслик керак.

    Унинг Инсон ҳуқуқлари миллий маркази бюджетдан олаётган пулию халқаро грантлари ҳақида ёзишдан аввал марказ неча йиллаб фидойи ходимлари билан бир тайинли бошпанасиз, арзимаган маош олиб умргузаронлик қилганини унутмаслик керак. Марказнинг бу кунларгача келишининг ўзи бўлган эмас. Хорижий ташкилотлар ҳам бир сўм грантни бежизга бермайди, агар фойдали иш кўрсатилмаса, осмондан маблағни чалпак қилиб ёғдирмайди.

    Аввалги даврларда БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича кўплаб анжуманларида ҳам агар қийноқлар масаласида гапирган бўлса биринчи навбатда, Биринчи Президент Ислом Каримовни ҳимоя қилиб эмас, Ўзбекистон манфаатларини энг устун билиб, “абсурд” ёки “тўқима” эмас, ҳар бир сўзининг ҳарфигача асослаб, ўша даврдаги сиёсий воқейликни ҳам тўғри идроклаган ҳолда халқаро экспертларга муносиб жавоб қайтарган. Агар бунга шубҳангиз бўлса, ўша чиқишларни бемалол кўриб, матни билан танишиб чиқишингиз мумкин.

    Бугун оғзини кўпиртириб ботир бўлаётган айрим инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари каби ўтган даврга тош отиш, марҳум Биринчи Президентга адоғи йўқ қоралаш билан яшаётгани ҳам йўқ. Қолаверса, асосий бўҳтонларни урчитаётган айрим шоввозлар ўша даврларда сичқоннинг кавагида ким хўрак беришини кутиб, нафаси чиқмай ётганини ҳам кўпчилик яхши билади.

    Жаслиқ қамоқхонасини ёпилиши ҳақида ҳам барча сабабларни, Президентнинг инсон ҳуқуқлари борасидаги сиёсати мазмунини тўққиз пулдай очиқ ва тушунарли қилиб етказиб берганди. У ҳеч қачон қийноқлар йўқ демади, аввал бўлганини ҳам инкор қилмади. Аммо ички ишлар вазирлигининг барча тергов изоляторларини эрталабдан кечгача Акмал Саидов бошқараётган марказ назорат қилиши мумкин ҳам эмаслигини олди-орқасига қарамай ёзаётган ҳаваскорлар наҳотки тушунмаса...

    Агар у киши матбуот анжуманида марҳумнинг оила аъзоларини блоггерлар қийнаб юборгани ҳақидаги фактни очиқ айтган бўлса, айрим блогерлардан масъулиятлироқ бўлишни талаб қилган бўлса, ҳаммани танқид қилишга қодир бир тоифа блоггерлар нега ўзлари бу танқидга тоқат қила олмай, дунёни аюҳаннос солиб бузишлари керак? Чиданг, мард бўлинг, тўғри гапни гапирса қабул қилишни сизлар ҳам энди ўрганинг.

    Мен ҳозир Акмал Саидов қўлида қанча-қанча салоҳиятли олимлар, етакчи мутахассислар тарбия топгани, унинг илмдаги ибратли мактаби, қонун ижодкорлиги ва жамоат ишларидаги фаоллиги ҳақида, халқаро майдондаги йирик тадбирларда Ўзбекистон манфаатларини доимий равишда ҳимоя қилиб келаётгани, қатор илмий изланишлари ва ёзган қимматли асарлари хусусида алоҳида тўхталиб ўтиш ниятим йўқ.

    Мен бошқараётган Федерация ҳам нодавлат нотижорат ташкилоти бўлиб, биз Акмал акадан доимо самимий рағбат ва қўллаб-қувватлашни олганмиз.

    Яқинда бир халқаро форумни ўтказган эдик. Унда не-не казо-казоларни таклиф этсак-да фақат Акмал ака иштирок этиб, бизга бевосита кўмакдош бўлганидан, мазмунли маъруза қилиб, халқаро жамоатчиликни республикамиздаги вазиятни тўла-тўкис очиб берди.

    Ўзининг шунча юмушидан ортиб, ҳар бир жамоат ташкилотлари аҳволидан доимо бохабар бўлиб, уларни ҳар томонлама рағбатлантириб келаётганидан мамнунмиз.

    Жамоат ташкилотлари билан тадбиркорлик субъектлари ўртасида ижтимоий шерикликни ўрнатиш нечоғли муҳимлиги масаласини дадил кўтариб чиққан ҳам айнан Саидов. Мана шу асосида тадбиркорлар билан ҳамкорликда вилоятларимизда юзга яқини Истеъмолчилар уйлари ва истеъмолчилар кутубхонасини қураяпмиз.

    Бу тажрибали, истеъдодли, виждонли, фидойи ва чинакам жонкуяр шахсга отилган ҳар қандай тошни шу боис ҳазм қила олмаймиз.

    Жаҳонгир Саримсоқов,

    Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини

    ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раиси

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates