Қоидаларни менсимай ҳаракатланган “Камаз”лар жарима майдонига жойлаштирилди

    Ижтимоий тармоқларда 3 та “Камаз” русумли юк машинаси ҳайдовчилари ва "Spark" русумли автомашина ҳайдовчилари йўл ҳаракати қоидаларини бузиб светофорнинг тақиқловчи қизил чироғида ҳаракатланганлиги акс этган видео тарқалди.

    Ҳолат бўйича Toshkent shahar IIBB YHXB axborot xizmati маълумот берди.

    Қайд этилишича, тармоқларда тарқалган видео Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилиб, 3 та “Камаз“ русумли юк машина ҳайдовчилари:

    1988 йилда туғилган ҳайдовчи Б.М, 1996 йилда туғилган ҳайдовчи Б.Д ва 2003 йилда туғилган ҳайдовчи Х.Ж.лар эканлиги аниқланди.

    Ҳайдовчиларнинг ҳужжатлари ва транспорт воситаларининг техник ҳолати кўздан кечирилганда “Камаз” русумли юк машинаси ҳайдовчилари техник носоз бўлган транспорт воситасини бошқариб юрганлиги маълум бўлди.

    Аниқланган камчиликлар юзасидан уларга нисбатан ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси МЖТК нинг 125-моддасига мувофиқ маъмурий баённома расмийлаштирилди.

    Юк машиналар эса вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилди ҳамда ҳайдовчилар билан профилактик суҳбат олиб борилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates