Рекорд янгиланди: пойтахтда Spark автомашинаси ҳайдовчиси 363 та йўл ҳаракати қоидаларини бузган

    Жарима суммаси ҳам 240 млн сўмдан ошганлиги маълум бўлди.

    Мажбурий ижро бюросининг Чилонзор туман бўлими иш юритувида ИИББ ЙҲХБнинг қарорларига асосан қарздор А.К.га нисбатан 363 ижро ҳужжати мавжуд бўлиб, қарздордан 240 млн. 872 минг 750 сўм миқдорида жарима суммалари ундирилиши белгиланган.

    Қарздор катта миқдордаги жарималар борлигини билса ҳам жарималарни тўлашдан бош тортиб юрган. Бюронинг туман бўлими томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг номида бўлган "Spark" русумли автотранспорт воситасига қидирув эълон қилинган.

    Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида автотранспорт воситаси қарздор томонидан Сергели туманида "Тошкент Индекс" бозорига сотиш учун олиб чиқилганлиги аниқланган ва шу ерда холислар иштирокида хатланган.

    Ҳозирда давлат ижрочиси томонидан "Spark" 363 та жарималардан 240,8 млн. сўмлик қарздорликни қоплаш учун аукцион савдоларига чиқариш чоралари кўрилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates