Самарқанд ҳокими Олимпия ва Паралимпия ўйинларининг совриндорларига уй совға қилди

    Спорт 15 сентябр 2021 2640

    Самарқанд шаҳрида Токиода бўлиб ўтган ХХХII ёзги Олимпия ва ХVI Паралимпия ўйинлари ғолиблари ва иштирокчиларини тақдирлаш тадбири бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Э.Турдимов қатнашиб, барча Олимпиячиларимизни эришилган муваффақият билан қутлаб ўтди.

    «Ҳаммамиз мусобақани катта ҳаяжон ва қизиқиш билан кузатиб бордик. Шуни алоҳида мамнуният билан айтиб ўтмоқчиманки, Олимпия ва Паралимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритиш ва унда иштирок этишнинг ўзи бир шарафдир. Шундай экан, унда иштирок этган барча спортчиларимизга ва уларнинг устоз, мураббийларига алоҳида миннатдорчилик билдираман», – деди вилоят ҳокими.

    Эришилган ҳар бир натижадан сўнг, айниқса, давлатимиз байроғи юксакликка кўтарилиб, мадҳиямиз баралла янграганда барчаларимизнинг қалбларимиз ғурур ва ифтихорга тўлди.

    Таъкидлаш жоиз, Самарқанддан Олимпиада ўйинларида 10 нафар, Паралимпия ўйинларида эса 4 нафар спортчилари иштирок этиб, қатор медалларга сазовор бўлишди. Паралимпия чемпиони Ҳусниддин Норбековга Самарқанд шаҳридан уч хонали, Паралимпия ўйинлари кумуш медаль соҳиби Парвина Самандарова ҳамда дзюдо бўйича Олимпия ўйинлари бронза медали совриндори Давлат Бобоновга эса икки хонали уйнинг калити топширилди.

    Шунингдек, Олимпия ўйинларида қатнашиш учун лицензияни қўлга киритган спортчиларга Самарқанд шаҳридан бошланғич тўлови тўланган икки хонали уй ҳамда уларнинг мураббийларига 25 миллион сўмдан пул мукофоти берилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates