Самарқанд Ўзбекистонда ЕТТБнинг “Яшил шаҳарлар” дастурига қўшилган биринчи шаҳарга айланди

    Транспорт 17 май 2023 1195

    ЕТТБ Бошқарувчилар Кенгашининг 32 йиллик йиғилишининг 2-кунида Ўзбекистон ҳукумати ва ЕТТБ ўртасида Самарқанд шаҳрида электробуслар қатновини йўлга учун 49 миллион долларгача миқдорда суверен кредит ажратиш тўғрисида Битим имзоланди. 

    Ажратилган маблағ зарядловчи қурилмалар билан бирга 100 тагача ўрта ўлчамдаги (10,5 м) электробусларни сотиб олиш, шунингдек, электравтобуслар парки, электр станцияси, фойдаланиш учун маъмурий бинолар ва техник хизмат кўрсатиш объектларини ўз ичига олган зарур инфратузилмани яратиш учун ишлатилади.

    Бу “Самарқанд — яшил шаҳар” (GCAP) ҳаракат режасидаги биринчи лойиҳа бўлиб, барқарор ривожланиш истиқболлари ва стратегик мақсадларни ҳамда устувор экологик муаммоларни ҳал қилиш учун зарур бўлган ҳаракатлар ва инвестицияларни жалб қилишга ёрдам берадиган муҳим қадамдир.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates