Самарқанд шаҳридаги кўп қаватли уйдаги хонадонларнинг бирида чақнаш содир бўлди

    Бугун, 9 сентябрь куни соат тахминан 17:30 ларда Самарқанд шаҳри Беруний кўчасида жойлашган 86-уйнинг 3-қаватидаги хонадонлардан бирида газ чақнаши содир бўлган.

    Ҳодиса юзасидан Самарқанд вилояти фавқулотда вазиятлар бошқармаси дастлабки маълумотларни тақдим қилди.

    Қайд этилишича, содир бўлган чақнаш оқибатида икки нафар фуқаро танжароҳат олиб шифохонага ётқизилган. Ёнғин содир бўлмаган.

    Воқеа жойига вилоят ва шаҳар ФВБ раҳбарияти ҳамда ёнғин-қутқарув экипажлари, ИИБ, Прокуратура, «Ҳудудгазтаъминот» ва ССБ ходимлари чиқишган.

    "Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Қўшимча маълумот тақдим этилади", дейилади хабарда.

    No date selected
    сентябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates