Самарқандда Халқаро конференциясининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди

    Саноат 9 сентябр 2024 367

    Президент Шавкат Мирзиёевнинг анжуман қатнашчиларига табригини Бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев ўқиб эшиттирди.

    Самарқандда ўтказилаётган Халқаро тўқимачилик ишлаб чиқарувчилар федерацияси ва Халқаро кийим-кечак федерациясининг йиллик конференциясининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.

    Президент Шавкат Мирзиёевнинг анжуман қатнашчиларига табригини Бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев ўқиб эшиттирди.

    Ишончим комил, бугунги конференция ушбу соҳада ўзаро ҳамкорликни халқаро миқёсда янада юксалтириш ва мустаҳкамлаш, илғор тажриба ва ғоялар билан алмашиш учун самарали платформа бўлиб хизмат қилади.

    Бу эса, анжуманда иштирок этаётган 500 дан зиёд миллий ва халқаро ташкилотлар, ишлаб чиқарувчилар ва «ритейл» компаниялар вакиллари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириб, соҳа ривожини янги сифат босқичига олиб чиқиш имконини беради, деб умид қиламан.

    Биз хорижий ҳамкорларимизнинг ўзаро манфаатли барча ташаббусларини юксак баҳолаймиз ва қўллаб-қувватлаймиз. Жумладан, халқаро брендлар Ўзбекистонга кириб келиши учун зарур стандартларни жорий этишда ҳар томонлама кўмаклашамиз, — дейилади давлат раҳбари йўллаган табрикда.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates