баннер
2 апр 2025
14:15

    Самарқанд шаҳрига кириш вақтинча чекланмоқда

    Самарқандда ўтказиладиган “Марказий Осиё — Европа Иттифоқи“ биринчи саммити муносабати билан шаҳарга кириш йўллари вақтинчалик ёпилади.

    Қайд этилишича, шу йилнинг 3−4−5 апрель кунлари “Марказий Осиё — Европа Иттифоқи“ саммити муносабати билан Самарқанд шаҳрига кириш йўллари вақтинчалик ёпилади.

    Шу кунлари вилоят ҳудудидан транзит ўтувчи транспорт воситалари учун айланма ҳаракат ташкил этилади. Ҳайдовчилар учун махсус флаерлар ишлаб чиқилган бўлиб, уни QR-код ёрдамида мобиль илова орқали ҳам кўриш мумкин.

    ЙҲХБ ҳайдовчилардан айланма йўллардан ҳаракатланишини, мазкур кунларда Самарқанд шаҳрига ташриф режалаштирганлардан имкон қадар бошқа кунларга қолдиришларини сўради.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech