Самарқанд шаҳрига яна 8 та электробус олиб келинди

    Самарқанд шаҳрига ноябрь ойида режалаштирилган 30 та электробусларнинг 8 таси олиб келинди. Йил якунига қадар яна 64 та электробуслар келтирилиши режалаштирилган.

    Транспорт вазирлигининг хабар беришича, Самарқанд Ўзбекистонда ЕТТБнинг “Яшил шаҳарлар“ дастурига қўшилган биринчи шаҳардир. Лойиҳа доирасида Самарқанд шаҳар жамоат транспорти йўналишларида электробуслар ҳаракати йўлга қўйилиши белгиланган.

    Ҳозирда олиб келинган электробусларни расмийлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Режадаги транспорт воситалари олиб келингач, белгиланган тартибда Самарқанд шаҳар жамоат транспорти йўналишларига бириктирилади.

    Маълумот учун: 2023 йил май ойида мазкур лойиҳага асосан дастлабки электробуслар олиб келиниб, М1-сонли “Темирйўл АББ – Самарқанд халқаро аэропорти“ йўналишида йўловчилар хизматига чиқарилган эди.
    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates