Самарқанд вилоят давлат архиви ташкил этилганлигига 100 йил тўлди

    2021 йил 1 январдан Самарқанд шаҳар давлат хизматлари маркази орқали тўрт мингдан зиёд иш стажи ва ойлик маоши билан боғлиқ сўровлар келиб тушди.

    Ўтмиш сабоқлари ва тажрибаларини архив ҳужжатлари асосида ўрганиш нафақат назарий, балки долзарб аҳамиятга эга.

    Самарқанд вилоят давлат архиви тарихи ҳамда унинг фаолияти, сақланаётган уч асрлик тарихни эслатувчи ҳужжатлар архивнинг қадимийлигини эслатиб туради.

    Вилоят давлат архиви 1921 йил апрель ойида ташкил этилган. Бугун ташкил этилганлигига роппа-роса 100 йил тўлди.

    1919 йил йилнинг 5 ноябрида Республика Марказий Ижроия Комитети Туркистонда архив ишларини ташкил этиш ва марказлаштириш тўғрисида қабул қилинган қарори асосида ягона архив бошқармаси ташкил топди. Республика халқ комиссарлари Советининг 1921 йил 25 январдаги 16-сонли «Вилоят архив фондлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Жойларда маҳаллий давлат архивлари ташкил этила бошланди.

    1921 йил апрель ойида ўз фаолиятини бошлаган вилоят давлат архиви дастлабки вақтда халқ маорифи комиссарияти таркибида бўлган. Республика Марказий Ижроия қўмитасининг 1922 йил 14 майдаги 47-сонли қарори билан Марказий архив бошқармаси ва вилоят давлат архиви Халқ маорифи комиссарияти тизимидан ажратилди. 1924 йилда вилоят давлат архиви бюроси, 1927 йилда эса Самарқанд округи ишчи, деҳқон ва аскарлар Совети ижроия комитети қошидаги архив бюроси деб атала бошланди. 1931 йил 30 январдан Ўзбекистон Республикаси Марказий архив бошқармасининг Самарқанд бўлими 1938 йил 18 ноябрдан Самарқанд вилоят архив бошқармаси, 1940 йил 22 майдан Халқ комиссарлари Ички ишлар бўлими, 1944 йил Самарқанд шаҳар давлат архиви ташкил этилди. 1961 йил архивлар ички ишлар вазирлиги тизимидан меҳнаткашлар депутатлари вилоят кенгаши ижроия қўмитаси тасарруфига ўтказилган. 1962 йил 17 июлда вилоятнинг Булунғур, Каттақўрғон, Нарпай, Самарқанд туманларида туманлараро давлат архивлари ташкил этилган. 1962 йилда архив бўлими ва Самарқанд шаҳар давлат архиви тугатилиб, вилоят давлат архивига бирлаштирилди. 1965 йил 25 мартда Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ижроия қўмитасининг архив бўлими ташкил этилди.

    Сўнгги йилларда вилоят давлат архивининг фондлари фан, таълим, маданият, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳаларга оид ҳужжатлар ҳамда тарихий-маданий ёдгорликларни акс эттирувчи суратлар билан бойитиб борилди.

    Жаҳоннинг ривожланган мамлакатларида архив иши соҳасида олиб борилган илмий тадқиқотларда асосий эътибор ҳужжатларни архив сақловларига тўлиқ қамраб олиш ва уларни келажак авлод учун лозим даражада сақланишига эришиш, архив ҳужжатларини рақамлаштириш орқали сифатли архив хизматларини кўрсатиш ҳамда уларнинг иқтисодий барқарорлигини таъминлашга қаратилган. Хусусан, Самарқанд вилоят давлат архивида ҳам ҳужжатларни рақамлаштириш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, 2018 йилда Япония давлатида ишлаб чиқарилган «Scan Snap sv 600» русумли ҳужжатларни сканерловчи махсус қурилма аппарати олиб келинди. Бу қурилманинг аҳамиятли томони шундаки, беш сониядан кам вақт орлиғида турли шаклда сканерлайди, зарар етган ҳужжатлардаги нуқсонлар (нотекис, ҳужжат атрофи шкастланган бўлса) автоматик тарзда тўғрилайди. Энг бир афзаллиги ушбу қурилма бир тугма орқали бошқарилади.

    Ҳозирда вилоят давлат архивида ўттиздан зиёд ходимлар фаолият кўрсатади. Уларнинг аксарияти кўп йиллик тажрибага эга.

    Бугунги кунда вилоят давлат архивида жами 589 672 сақлов бирлигидаги ҳужжатлар сақланмоқда. Бундан ташқари, 84000 сақлов бирлигидаги газета ва журналлар, 26200 сақлов бирлигидаги фотосуратлар, 183 826 сақлов бирлигидаги китоб-альбомлар мавжуд.

    2021 йил 1 январдан Самарқанд шаҳар давлат хизматлари маркази орқали тўрт мингдан зиёд иш стажи ва ойлик маоши билан боғлиқ сўровлар келиб тушди.

    Вилоят давлат архивида сақланаётган иккинчи жахон уруши йилларидаги фуқароларни Самарқанд шаҳрига кўчириб келиниши, Самарқанд шаҳар Халқ Депутатлари шаҳар Ижроия қўмитаси 1924-1927 йилларга оид, Самарқанд туман Ҳарбий Косиссариатининг 1918-1920 йиллардаги, Ишчи ва Деҳқонлар Қизил армия депутатлари Кенгаши Ижроия қўмитаси болалар ҳаётини яхшилаш бўйича Самарқанд шаҳар комиссиясининг 1928-1932 йиллардаги, Эвакуация қилинган полякларни етказиб бериш бўйича СССР Халқ савдо комиссиясининг 1943-1946 йиллардаги ҳужжатлари қимматли ҳужжатлар сирасида сақлаб келинмоқда.

    Самарқанд вилоят архив иши

    ҳудудий бошқармаси ахборот хизмати

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates