Самарқандда « Discovering Uzbekistan» II халқаро туристик конференцияси бўлиб ўтди

    Туризм 23 октябр 2022 1429

    2022 йил 21 октябрда Самарқанд шаҳрида халқаро авиакомпаниялар, сайёҳлик агентликлари, меҳмонхоналар вакиллари, шунингдек, дипломатик корпус, вазирликлар, идоралар ва оммавий ахборот воситалари вакилларини бир майдонда жамлаган «Discovering Uzbekistan» иккинчи халқаро туризм конференцияси бўлиб ўтди.

    Туризм ва маданий мерос вазирлиги, «Uzbekistan Airports» акциядорлик жамияти, Ташқи ишлар вазирлиги, Транспорт вазирликлари ва Самарқанд туристик маркази ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу тадбирдан кўзланган мақсад «Ўзбекистон» деб номланган туризм маҳсулоти ҳақида сўз юритиш ва мамлакатимизни хорижлик сайёҳлар учун очишдир.

    «Ўзбекистоннинг туризм саноати маҳаллий ҳамда хорижий сайёҳларга хизмат кўрсатишга тайёр. — деди Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов. — Биз келгуси йил хорижий туристлар сонини 7,3 миллион ва маҳаллий сайёҳлар сонини 12 миллион нафарга етказишни режалаштирганмиз. Режаларимизни амалга оширишда аввало транспорт-логистика соҳасида яратилган қулай имкониятлардан биргаликда самарали фойдаланишимиз зарур. Шу нуқтаи назардан мазкур тадбир соҳадаги туризм ва транспорт ташкилотлари, экспертлар ва хорижлик ҳамкорлар учун самарали ҳамда манфаатли бўлишига ишонаман».

    Конференцияда туризм ва авиация соҳаларининг муаммоли масалалари муҳокама этилди, алоҳида ҳудудлар ва ноодатий туристик жойлар тақдимоти амалга оширилди. Шунингдек, Ўзбекистон аэропортларининг имкониятлари ва рейслар сонини кўпайтириш режалари ҳақида сўз юритилди. Бундан ташқари, янги минтақавий авиакомпания — «Silk Avia» тақдимоти ўтказилди, деб хабар беради Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати.

    Якунда конференция иштирокчилари учун «Боқий шаҳар» бўйлаб саёҳат уюштирилди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates