Самарқандда 9 нафар раҳбар ходим маъмурий жаримага тортилди

    Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали томонидан вилоятдаги соғлиқни сақлаш тизими ташкилотларида ходимларни очиқ танлов асосида ишга қабул қилиш ҳолати мониторинг қилинган.

    Мониторинг давомида 11 та туман тиббиёт бирлашмаларида 22 та ҳолатда мавжуд вакант лавозимларга очиқ танловларсиз ҳамда танлов ғолиби аниқлангунга қадар «в.б.» сифатида ходимларини ишга олиш ҳолатлари аниқланган.

    Мониторинг натижаси бўйича Булунғур, Жомбой, Нарпай, Нуробод, Паяриқ, Пахтачи, Тойлоқ, Самарқанд туманлари ва Самарқанд шаҳар Тиббиёт бирлашмаларининг 9 нафар раҳбар ходимлари жами 23 млн. 100 минг сўм миқдорида маъмурий жаримага тортилган.

    Шунингдек, ноқонуний ишга қабул қилинганлар бўйича 22 та буйруқ бекор қилиниб, ташкилотларнинг Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлимлари бошлиқларига интизомий чора қўллаш учун вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасига тақдимнома киритилган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates