Маълум қилинишича, ҳодса шу йилнинг 30 октябрь куни соат 21:00ларда, Нарпай тумани “Дидан” МФЙ ҳудудидан ўтувчи М-37 Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши автомобиль йўлининг 115 км.да содир бўлган.
Маълумотларга кўра, “YUTONG BUS ZKB 122” русумли автобус ҳайдовчиси Самарқанд-Бухоро йўналишида ҳаракатланиб келаётиб, ўзи билан бир йўналишда олдинда ҳаракатланиб келиб йўлнинг белгиланган қисмидан қайрилиб олаётган, ТТЗ 80.1 русумли тракторининг тиркамасига бориб урилиши оқибатида ЙТҲ содир бўлган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Нарпай тумани ИИБ ЖХХ ЙҲХГ томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.