Сирдарёлик аёл 7 ойлик боласини Самарқанд кўчаларига ташлаб кетди

    Мазкур ҳолат Болалар омбудсмани томонидан алоҳида назоратга олиниб, ички ишлар ва прокуратура органлари томонидан ўрганилмоқда.

    Дастлабки маълумотга кўра, аёл 7 ойлик фарзандини Самарқанд вилоятнинг Пастдарғом туманидаги маҳалла кўчасида ташлаб кетиб, ўзи яширинганлиги аниқланди.

    Ҳолат юзасидан ҳозирда туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бола тумандаги гўдаклар учун болалар уйига жойлаштирилиб, унга ҳозирда зарур бўлган парвариш кўрсатилмоқда.

    Сирдарё вилоятида яшовчи аёлнинг шахси аниқланиб, унинг ўз фарзандига нисбатан содир этган ғайриқонуний ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш жараёни бормоқда.

    Бу ҳақда қўшимча тарзда маълумот берилади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates