Самарқандда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида Магнус Карлсен блиц ва рапид бўйича чемпион бўлди

    Спорт 31 декабр 2023 554

    Самарқанд шаҳрида ўтган шахматнинг блитс йўналиши бўйича жаҳон чемпионати ўз якунига етди. «Open» дастурида яна Магнус Карлсен 16 очко билан чемпион бўлди.

    У 2 кун олдин рапид йўналишида ҳам чемпион бўлганди. Ўзи умуман Марказий Осиё давлатлари Магнус Карлсен учун жуда омадли бўлди. У ўтган йили Олмаота шаҳрида ўтган чемпионатда ҳам рапид ва блицда чемпион бўлганди.

    Якуний учлик қуйидагича кўриниш олди:

    1. Магнус Карлсен
    2. Даниил Дубов
    3. Владислав Артемиев

    Аёллар орасида эса Валентина Гунина 14 очко билан блитс йўналишида жаҳон чемпиони бўлди. Кучли учлик қуйидагича кўриниш олди:

    1. Валентина Гунина
    2. Александра Костенюк
    3. Жу Жиннер

    Ҳамюртларимиздан эса эркаклар орасида энг яхши натижани Шамсиддин Воҳидов ҳамда Нодирбек Якуббоев 12,5 очко билан қайд этди. Жавоҳир Синдоров 12 очко, Нодирбек Абдусатторов 11,5 очко тўплади.

    Қизлар орасида эса Умида Омонова 9,5 очко, Ҳамдамова Афрўза 8 очко тўплади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates