Самарқандда босқинчилик содир этган уч нафар шахс қўлга олинди

    Хавфсизлик 23 феврал 2021 952

    Самарқанд шаҳрида фуқаронинг уйидан босқинчилик йўли билан катта миқдордаги валюта ҳамда қимматбаҳо тақинчоқлар, шунингдек, қўл телефони ва бошқа буюмлар талон-тарож йўли билан олиб кетилган.

    22 февралда уч нафар шахс Самарқанд шаҳри Фитрат кўчасида яшовчи фуқаронинг уйига кириб, уни уриб ҳушидан кетказиб, уй хизматчисини чангютгич сими билан қўл ва оёқларини боғлаб, ётоқхонадаги темир сейфдан 42 500 доллар ҳамда жами баҳоси 2 400 доллар бўлган ўн турдаги аёллар тилла тақинчоқлари, шунингдек, баҳоси 2 100 доллар бўлган қўл телефон аппарати ва учта планшетни талон-тарож қилиб, ҳодиса жойидан яширинган.

    ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбир натижасида, ушбу жиноятни содир этишда гумонланаётган шахслар воқеа жойидан сариқ рангли, Некция-3 русумли, автомашинага миниб қочиб кетганлиги аниқланган.

    Зудлик билан олиб борилган тезкор-қидирув тадбир натижасида, мазкур жиноятни муқаддам Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 164-моддаси (Босқинчилик) билан судланган Самарқанд тумани «Қуйи Арабхона» қишлоғида яшовчи 33 ёшли Давлат исмли (Некция-3 русумли, автомашина ҳайдовчиси), муқаддам Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 2-қисми билан судланган, Навоий вилояти Навбаҳор тумани «Бешработ» МФЙ Туроб Қўлдошев кўчасида рўйхатда турган 37 ёшли Жасур исмли ва муқаддам Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 2-қисми билан судланган, Самарқанд шаҳар А.Икромов кўчасида рўйхатда турган 32 ёшли Аскар исмли шахслар содир этганлиги аниқланиб, улар қўлга олинган.

    Тадбир давомида Давлат исмли шахс жиноят содир этганликда гумонланувчи тариқасида олиб келиниб, ундан жами 1 500 доллар миқдоридаги пуллар, Жасур исмли шахсдан жами 6 600 доллари миқдоридаги пуллар ҳамда бир дона «MAXWEL» русумли қўл телефон аппаратлари, Аскар исмли шахсдан эса жами 600 доллар ҳамда 500 000 сўм миқдоридаги пуллар далилий ашё сифатида ҳужжатлаштирилиб олинган.

    Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси (Босқинчилик) 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, деб хабар беради Самарқанд вилоятии ИИБ матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates