Вилояти Экология бошқармаси матбуот хизматининг хабар беришича, Каттақўрғон тумани «Чароғбон» МФЙ Пайшанба бозори чорраҳасида экилган бир туп кўп ўсиб турган “килён“ дарахти тадбиркорнинг йўл четидаги назорат камерасига халақит қилганлиги важ қилиниб, Самарқанд тумани Арапхона МФЙда яшовчи фуқаро Б.Т томонидан ҳеч бир рухсатларсиз қонун талабларига риоя этмаган ҳолда ўзбошимчалик билан ўсишдан тўхтамас даражада кесиб ташлаганлик ҳолати аниқланди.
Каттақўрғон туман Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши инспекцияси давлат инспекторлари томонидан олиб борилган тезкор ўрганишлар жараёнида ҳуқуқбузар фуқарога нисбатан МЖтКининг 79-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, БҲМнинг 25 баробарида, яъни 9375000 сўм жарима, ҳамда табиатга етказган зарар учун 1500000 сўм ҳисобланди.









