Самарқандда фуқаро қадимий тилла тангаларни Истанбулга яширинча олиб кетмоқчи бўлди

    Тангалар 1923 йилда Туркия Жумҳуриятида зарб қилингани аниқланди.

    Қайд этилишича, Самарқанд халқаро аэропортида божхона ходимлари Истанбулга парвоз қилаётган йўловчилардан бири 2 дона қадимий тилла тангаларни яширинча олиб чиқиб кетаётган вақтида фош қилинди.

    Тангалар 1923 йилда Туркия Жумҳуриятида зарб қилинган 100 куруш ва 65 куруш эканлиги аниқланди. Уларнинг тахминий қиймати дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 15 млн сўмни ташкил қилмоқда.

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистондан яратилганига 50 йилдан ошган маданий бойликлар, шу жумладан нумизматика ашёларини олиб чиқиш мумкин эмас.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates