Унинг қолдиқлари 2021-2022 йилларда Колорадода топилган, аммо яқинда унинг алоҳида тур эканлиги тасдиқланди ва у Enigmacursor mollyborthwickae деб номланди. Бу ҳақда Open Science журналида чоп этилган тадқиқотга таяниб, CNN хабар берди.
Янги тур динозаврлар учун жуда кичик: бўйи тахминан ярим метр ва узунлиги қарийб бир метр – тансининг катталиги жиҳатидан Лабрадорга ўхшаш. Динозавр ўтхўр бўлган ва иккита узун орқа оёқларда ҳаракатланган. Олимларнинг таъкидлашича, у йиртқичлардан қочиш учун етарлича тезликка эга бўлган.
“Ўсимликларни истеъмол қилган бу кичик динозаврлар жуда камдан-кам ҳолларда топилган. Аслида, бир нечта суяк бўлакларини эмас, балки тўлиқ скелетни топиш камдан-кам учрайди. Демак, бу динозаврлар мутлақо номаълум”, деб тушунтирди тадқиқот ҳаммуаллифи, палеонтолог Поль Баррет.
Динозаврнинг номи ҳам рамзий маънога эга: динозавр номининг бир қисми –“enigma” сўзи жумбоқ деган маънони англатади – ахир, олимлар узоқ вақт давомида скелет қайси турга тегишли эканлигини аниқлай олишмаганди-да.
Яқин келажакда Enigmacursor mollyborthwickae Лондондаги Табиий тарих музейидаги кўргазманинг бир қисмига айланади, деб хабар беради korrespondent.net.