Самарқандда гастрономик кўча ташкил этилади

    Туризм 22 июн 2020 2496

    Яқин кунларда Самарқанд ўзининг биринчи гастрономик кўчасига эга бўлади. Орзу Маҳмудова кўчаси бўйлаб қаҳвахоналар, нонвойхоналар, ресторанлар ва гастрономик дўконлар жойлашади.

    Бу ҳақда Спутник мухбирига Самарқанд вилояти ҳокимининг туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ботир Нуруллаев маълум қилди.

    "Орзу Маҳмудова (собиқ Зоя Космодемянская) кўчаси бутунлай ободонлаштирилди ва биз уни миллий таомлар кўчасига айлантирмоқчимиз. Ушбу лойиҳанинг мақсади технология ва ноёб атмосферани бирлаштирган шаҳарда нафақат сайёҳлар, балки маҳаллий аҳоли учун ҳам диққатга сазовор масканга айланадиган жамоат жойини яратишдир", — деди Ботир Нуруллаев.

    Кўча бўйлаб чироқлар ўрнатилади, янги архитектура иншоотлари барпо этилади. Гранит қопламаси аллақачон ётқизилган.
    Шунингдек, шаҳарда ўқув туристик парки яратилиши режалаштирилган. Шунингдек, Алишер Навоий, Ислом Каримов, Пушкин кўчалари ва Университет бульвари туристик зонага айлантирилиши кўзда тутилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates