Самарқандда илк бор жигар кўчириб ўтказилди

    Операция 13 соат 20 дақиқа давом этган. Операцияда 25 нафар яқин тиббиёт ходимлари иштирок этишди.

    1965 йилда туғилган бемор Саодат Лапасова жигар циррози, субкомпенсация босқичи билан касалланган бўлиб, унга 1987 йилда туғилган қизи Нафиса Курбонова донорлик қилган.

    9 август куни бўлиб ўтган операция 13 соат 20 дақиқа давом этган. Операцияда 25 нафар яқин тиббиёт ходимлари иштирок этишди. Хусусан, 8 нафар врач трансплантолог, 5 нафар врач анестезиолог, 2 нафар трансфузиолог, 5 нафар операцион ҳамшира, 5 нафар анестезистка ҳамшира иштирок этди.

    — Биз мураккаб амалиётни муваффақиятли якунладик. Бу Самарқанд тиббиётида яна бир янгилик бўлди, — дейди Самарқанд вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокори, Самарқанд давлат тиббиёт университети кафедра мудири Лутфулло Махмонов. — Жигар трансплантацияси амалиётини бажаришга ҳар томонлама пухта тайёргарлик кўрдик. Бунинг учун ходимларимиз Москва, Қозон, Киев, Истамбул, Анқара шаҳарларида малака ошириб келди. Қолаверса, Академик Воҳидов номидаги Республика хирургия илмий амалий марказининг профессор ходимлари бизни қўллаб-қувватлади. Алоҳида таъкидлаш жоизки, марказлашган ҳолда ва вилоят ҳокимлигининг эркин қолдиқ маблағлари хисобидан инсон органларини кўчириб ўтиш амалиётлари учун марказимизга 10 млрд. сўмлик тиббий асбоб ускуналар олиб келиб ўрнатилди. Бемор С.Лапасовада жигар циррози, субкомпенсация босқичи эди. Шукурки, мазкур амалиёт муваффақиятли ўтди. Ҳозиргача бўлган текширув натижаларнинг барчаси ижобий. Энг муҳими, энди марказ мутахассислари бу каби операцияларни бемалол бажара олишига амин бўлдик.

    Таъкидлаб ўтиш лозимки, Президентимиз Шавкат Мирзиёев ушбу соҳа ривожига давлат сиёсати даражасида эътибор қаратиб келаётганлиги бу каби мураккаб амалиётларни йўлга қўйишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates