Самарқандда катта миқдорда истеъмолга яроқсиз гўшт тўхтатиб қолинди

    Хавфсизлик 16 феврал 2025 897

    Самарқанд вилоятида жойлашган “Юқори нуқта“ ЙПХ масканида 2 тонна истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулоти тўхтатиб қолинди.

    Қайд этилишича, шу йилнинг 14 февраль кунидан 15 февраль кунига ўтар кечаси Самарқанд вилояти Булунғур туманида жойлашган "Юқори нуқта" ЙПХ масканида Наманган-Самарқанд йўналишида ҳаракатланиб кетаётган, 1997 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги “Shineray T30” русумли автомашина тўхтатилиб кўздан кечирилган.

    Ўтказилган текширувларда Транспорт воситасининг юкхонасида жами оғирлиги 2 000 (икки минг) кг мол гўшти борлиги аниқланган.

    Мазкур гўшт маҳсулотларининг истеъмолга яроқлилиги “Самарқанд вилоят ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази“да текширилганда, муассасанинг хулосасига асосан истеъмолга яроқсизлиги аниқланиб, белгиланган тартибда йўқ қилинган.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates