Самарқандда «Миллий меросга менинг ҳиссам!» акцияси доирасида кўргазма ташкил этилди

    13 декабрь куни Самарқанд вилоятидаги «Халқлар дўстлиги ва диний бағрикенглик» музейи биносида «Миллий меросга менинг ҳиссам» акцияси доирасида харид қилинган ашёлар кўргазмаси бўлиб ўтди.

    Кўргазма Маданий мерос агентлиги, Самарқанд давлат музей-қўриқхонаси томонидан ташкил этилди.

    Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 майда қабул қилган «Музейларда хизматлар соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида эълон қилинган «Миллий меросга менинг ҳиссам!» умумхалқ акцияси доирасида давлат музейларига маданий бойликларни, шу жумладан, мустақиллик йилларида яратилган, юксак бадиий қийматга эга бўлган тасвирий ва амалий санъат асарларини харид қилиш, маданий бойликларни аниқлаш ва ҳар йили давлат музейларида аҳолидан харид қилиб олинган маданий бойликлар кўргазмасини ташкил этиш юзасидан берилган топшириқ ижросини таъминлаш юзасидан ўтказилди.

    Кўргазмада, Самарқанд давлат музей-қўриқхонаси ходимлари вилоят ва республика бўйлаб илмий экспедициялари давомида топилган ҳамда аҳолидан харид қилиб олинган бир қатор ноёб ашёлар намойиш этилди.

    Хусусан экспонатлар орасидан,

    - Паяриқдан топилган сакларнинг икки минг йиллик бронза қозони,

    - милоддан аввалги II аср ва милодий ХIV асрларга оид бронза кўзгулар,

    - Қорахонийлар даврига оид 180 та кумуш тангалар коллекцияси,

    - Чиғатой хонларининг 236 та динор ва дирҳамлари,

    - ипак гиламлар, антиқа заргарлик буюмлари, тарихий либослар ва расмлар ўрин олган.

    Ушбу ашёлар келгусида музей-қўриқхона тасарруфида ташкил этилиши режалаштирилган музейлар экспозициясини бойитишга хизмат қилади.

    Эслатиб ўтамиз кўргазма 13 декабрдан ўз ишини бошлади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates