Самарқандда оммавий югуриш марафонига старт берилди

    Самарқанд шаҳридаги "Ипак йўли" халқаро туризм марказида оммавий югуриш марафони бўлиб ўтмоқда.

    Ушбу марафон "Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили" доирасида "Eco-Save Aral-2025", “Талаба-югур”, “Ўқувчи-югур", "Инсон учун" шиорлари остида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, халқаро хайрия ва экологик барқарорликни мустаҳкамлашга қаратилди.

    Эзгу ғоя атрофида жамиятнинг турли қатламларини бирлаштирган марафонда давлат хизматчилари, олий таълим муассасалари талабалари, умумтаълим мактаблари ўқувчилари, ҳарбийлар, божхона ходимлари, имконияти чекланган шахслар ҳамда турли ёшдаги фуқаролар иштирок этмоқда.

    Тадбирда 5000 нафардан ортиқ иштирокчи соғлом ҳаёт сари фаол қадам ташлаяпти.

    Марафон якунида ғолиб ва совриндорлар тақдирланади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates