VI Тошкент халқаро марафони бўлиб ўтади

    Жорий йилнинг 21 апрель куни VI Тошкент халқаро марафони бўлиб ўтади. Тадбир дастурига 42 км классик марафон, 21 км ярим марафон ҳамда 3 ва 10 км масофалари киритилган.

    Марафон умумий соврин жамғармаси — 720 млн сўм. Шунингдек, илк маротаба эркаклар ва аёллар орасида трасса рекорди учун асосий мукофотлардан ташқари, бонуслар тақдим этилади — марафон масофаси учун 15 млн сўм ва ярим марафон масофаси учун 10 млн сўм.

    Марафонда иштирок этиш учун Perfend.com платформасида 5 апрелгача рўйхатдан ўтиб, иштирокчининг старт тўловини амалга ошириш керак бўлади. Танланган масофани босиб ўтган барча иштирокчиларга мусобақа медаллари топширилади.