54 ёшли ўқитувчи марафонда биринчи ўринни эгаллади

    Спорт 18 сентябр 2024 816

    Австралиянинг Сидней шаҳрида Бутунжаҳон енгил атлетика федерациясининг платинум даражасидаги «TCS Sydney Marathon» марафони ўтказилди.

    Аҳамиятлиси, 50-54 ёш тоифасидаги беллашувларда ўзбекистонлик Дилфуза Аллаярова биринчи ўринни қўлга киритди.

    54 ёшли ҳамюртимиз масофани 2 соат 55 дақиқа 53 сонияда босиб ўтишга муваффақ бўлди. Бу ёш тоифасидан қатъи назар ўзбекистонлик аёл марафончилар томонидан қайд этилган энг яхши ўнинчи натижа бўлди.

    Аллаярованинг бундан аввалги шахсий рекорди 3 соат 1 дақиқага тенг бўлиб, Чикаго марафонида ўрнатилган эди. Мутахассислиги рус тили ва адабиёти ўқитувчиси бўлган ушбу ҳамюртимиз Тошкент вилоятида истиқомат қилади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates