«Самосуд» учун қандай жазо бор?

     “Ўзича судлаш” (самосуд) бу ҳуқуқбузарлик ёки жиноят содир этган ёки ҳуқуқбузарлик ёки жиноят содир этишда гумон қилинган шахс ҳақида тегишли давлат органига хабар бермай, уни ўзбошимчалик билан қонунга хилоф равишда жазолаш ҳисобланади.

    Конституциянинг 26-моддасига кўра, жиноят содир этганликда айбланаётган ҳар бир шахснинг иши судда қонуний тартибда, ошкора кўриб чиқилиб, унинг айби аниқланмагунча у айбдор ҳисобланмайди. Яъни, тегишли суднинг қарорисиз бировни айбдор ҳисоблаш ҳам, жазолаш ҳам мумкин эмас. Шунингдек, ўзича судлаш (самосуд), яъни қонун тили билан айтганда “ўзбошимчалик” Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 200-моддасига мувофиқ, ўзбошимчалик, яъни ўзининг ҳақиқий ёки назарда тутилган ҳуқуқини фуқароларнинг ҳуқуқларига ёки қонун билан муҳофаза этиладиган манфаатларига, давлат манфаатлари ёки жамоат манфаатларига жиддий зарар ёки зиён келтирмаган ҳолда ўзбошимчалик билан амалга оширса,фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг учдан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса-бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши,

    Жиноят кодексининг 229-моддасига кўра, ўзбошимчалик, яъни ҳақиқий ёки фараз қилинган ҳуқуқларни ўзбошимчалик билан амалга ошириш фуқароларнинг ҳуқуқлари ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига кўп миқдорда зарар ёки жиддий зиён етказилишига сабаб бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланиши белгилаб ўтилган.

    Самосуд қилиш натижасида ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказганлик учун ҳам қонунчиликда жавобгарлие белгиланган. Яъни Жиноят кодексининг 103 моддасига кўра шахсни қўрқитиш, унга раҳмсиз муомала қилиш ёки унинг шаъни ва қадр-қимматини муттасил равишда камситиш натижасида уни ўзини ўзи ўлдириш даражасига ёки ўзини ўзи ўлдиришига суиқасд қилиш даражасига етказиш, уч йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

    Бундан ташқари, ўзича судлаш (самосуд) оқибатида қасддан одам ўлдириш жинояти содир этилса, Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноий жавобгарликка тортилиб, ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши, жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдирса Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисмининг “л”-банди яъни безорилик оқибатида қасддан одам ўлдириш, ўн беш йилдан йигирма беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан жазоланиши белгиланган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates