Сана аэропорти ҳаво ҳужумига учради, ЖССТ делегацияси самолёти яқинидаги бинолар зарар кўрди

    Исроилнинг Сана аэропортига берган зарбаси ЖССТ делегацияси самолёти яқинидаги биноларга зарар етказди.

    Амалга оширилган ҳаво ҳужум оқибатида бортида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) раҳбари Тедрос Адханом Гебрейесус бўлган Яманнинг Сана аэропортидаги самолётдан бир неча метр узоқликда биноларларга зарар етди, бир экипаж аъзоси яраланди, деди ЖССТ раҳбари ижтимоий тармоқда.

    Аввалроқ Сана аэропортидаги манбалар РИА Новости агентлигига ЖССТ раҳбари Исроилнинг ҳаво ҳужумлари вақтида Яман пойтахти Сана халқаро аэропортида бўлганини маълум қилганди.

    “Тахминан икки соат олдин, Санадан ўзимизнинг рейсимизга чиқмоқчи бўлганимизда, аэропорт бомбардимон қилинди. Самолётимиз экипаж аъзоларидан бири яраланди. Аэропортда камида икки киши ҳалок бўлгани хабар қилинди. Ҳаво ҳаракатини бошқариш минораси, жўнаб кетиш зали – биз турган жойдан атиги бир неча метр нарида – учиш-қўниш йўлагига зарар етган”, дейилади нашрда.

    Унинг аниқлик киритишича, БМТ делегацияси аъзоларидан ҳеч ким жабрланмаган, деб хабар беради ria.ru.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates