“Оборонлогистика” 2024 йил 23 декабрда компанияга тегишли “Урса Майор” кемасида мақсадли теракт содир этилган деб ҳисоблайди. Кема экипажи аъзоларининг кўрсатмаларига кўра, 2024 йил 23 декабрь куни 13:50 да (Москва вақти билан) орқа томондаги бортнинг ўнг томонида кетма-кет уч марта портлаш содир бўлди”, дейилади матбуот хизмати хабарида.
Шундан сўнг, юк кемаси чап томонга 25 даражагача кескин даражада оғди, бу кемага сув кириб қолганини кўрсатади.
“Урса Майор” кемасига ортиқча юк юкланмаган, дея таъкидлади компания. “Оборонлогистиcка” маълумотларига кўра, бу Россиядаги энг йирик юк кемаларидан бири бўлиб, унинг максимал юк кўтариш қуввати – 9,5 минг тонна. Унга ортилган юкнинг оғирлиги 806 тоннани ташкил этган.
Бортда: иккита портал крани, иккита кран ковши, иккита кемада ишлатиладиган қопқоқ, қопқоқлар учун ускуналар билан жиҳозланган 20 футлик контейнер ва 129 та бўш контейнер бўлган.
“Урса Майор” – 2009 йилда ишлаб чиқарилган юк кемаси. У Россия байроғи остида Санкт-Петербургдан Владивостокка йўл олган. Ўрта ер денгизида юк кемаси ҳалокатга учради, 14 нафар экипаж аъзоси қутқариб олиниб, Картахена бандаргоҳига етказилди, икки нафари бедарак йўқолганлар рўйхатида. Кема Испания қирғоқларидан 67 миля, Жазоир қирғоқларидан 45 миля узоқликда чўкиб кетди, деб хабар беради ria.ru.