Россия кемаси Ўрта ер денгизида чўкиб кетди

    Россиянинг “Ursa Major” кемаси Испания ва Жазоир ўртасидаги халқаро сувларда ҳалокатга учради, деб хабар берди Español.

    “Россиянинг “Ursa Major” савдо кемаси душанба куни машина бўлмасида содир бўлган портлашдан сўнг Агилас муниципалитети (Мурсия вилояти) ва Оран шаҳри (Жазоир) ўртасидаги халқаро сувларда ҳалокатга учради”, деб ёзади нашр.

    Экипажнинг 14 нафар аъзоси қутқариб олиниб, Картагена бандаргоҳига етказилди, бироқ икки нафар денгизчи ҳамон бедарак йўқолган.

    Россия кемаси 12 кун олдин Санкт-Петербургдан жўнаб кетган ва Владивосток бандаргоҳига йўл олган ва 22 январь куни у ерга етиб бориши керак эди.

    Нашр маълумотларига кўра, қутқарув ишларига шу ҳудудда жойлашган бир нечта кемалар жалб қилинган, кейинроқ қидирувга Испаниянинг “Clara Campoamor” қутқарув кемаси ва Испания ҳарбий-денгиз кучларининг патрул катери қўшилган.

    Испаниянинг яна бир нашри Verdadнинг кема капитанига таяниб ёзишича, ҳалокат вақтида кемада бўш контейнерлар бўлган.

    Ursa Major кемаси 2009 йилда ишлаб чиқарилган, деб хабар беради ria.ru.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates