Саудия Арабистони Тожикистондаги Роғун ГЭСи қурилиши учун 100 миллион доллар ажратади

    Саудия Арабистони тараққиёт жамғармаси Тожикистондаги Роғун ГЭСи қурилишига 100 миллион доллар йўналтиради.

    Бу ҳақда Саудия Арабистонининг Душанбедаги элчиси Валид ибн Абдураҳмон ар-Ришайдон маълум қилди.

    “Саудия Арабистони тараққиёт жамғармаси Роғун ГЭСи қурилиши учун 100 миллион доллар миқдорида имтиёзли кредит ажратади”, — дея дипломатнинг сўзларидан иқтибос келтиради “Ховар” ахборот агентлиги.

    Элчи Роғун ГЭСи қурилиши минтақадаги энг йирик лойиҳа бўлиб, “табиий ресурслардан, жумладан, яшил энергиядан самарали фойдаланиш орқали мамлакатни барқарор ривожлантириш жараёнига катта ҳисса қўшишини” таъкидлади.

    “Ховар”нинг таъкидлашича, ГЭС қурилиши учун ажратилган маблағ 2002 йилда Тожикистонда ўз фаолиятини бошлаганидан буён ушбу жамғарма томонидан ажратилган умумий маблағнинг 50 фоизини ташкил қилади.

    Роғун ГЭСи Душанбедан 110 километр узоқликда Вахш дарёсида жойлашган бўлиб, минтақадаги энг йирик ҳисобланади. Унинг қурилиши 1976 йилда бошланган, аммо СССР парчаланганидан сўнг тўхтатиб қўйилган. Кейинчалик Тожикистонда ГЭС қурилиши давом эттирилди, лойиҳада кўзда тутилган 600 МВт қувватга эга олти агрегатдан ҳозиргача иккитаси ишга туширилди. 2008-2021 йилларда Роғун ГЭСини реконструксия қилиш, қуриш ва ўрнатиш учун Тожикистон бюджети ва бошқа манбалар ҳисобидан қарийб 3 миллиард доллар ажратилган бўлиб, у ишга туширилгандан сўнг станциянинг қуввати 3,6 ГВтни ташкил этади. Тўғон эса 335 метр баландликка эга бўлади ва у дунёдаги энг баланд тўғонга айланади, деб хабар беради tass.ru.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates