Саудия Арабистонида бўлиб турган ўзбекистонлик ҳожилар ҳам овоз берди

    Сайлов 9 июл 2023 1256

    Айни кунларда ҳаж сафарида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари эрта тонгдан Макка шаҳридаги «Рошидия» меҳмонхонаси фойесида ташкил этилган сайлов участкасида овоз берди.

    Айни кунларда Саудия Арабистонида ҳаж сафарида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари эрта тонгдан меҳмонхона фойесида ташкил этилган сайлов участкасига кела бошлади. Улар Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида қатнашиб, овоз бера бошладилар.

    Сайловчилар ўзларининг конституциявий ҳуқуқларидан фойдаланган ҳолда мамлакатимиз ва чет давлатларда ташкил этилган барча шарт-шароитга эга сайлов участкаларида овоз беряптилар.

    Тошкент шаҳридаги 14-сайлов округига бириктирилган Ўзбекистон Республикасининг Саудия Арабистонидаги Жидда шаҳрида жойлашган Бош консулхонасидаги 39-участка сайлов комиссияси томонидан зиёратчилар учун Макка шаҳридаги «Рошидия» меҳмонхонасида овоз бериш пункти ташкил этилган.

    Сайлов қонунчилигига кўра, зиёратчилар учун сайлов бюллетенлари келтирилиб, яширин овоз бериш учун кабиналар ҳозирланган. Президентликка номзодларнинг таржимаи ҳоллари сайловчилар учун кўринадиган жойга илиб чиқилган.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates