Сава қушини ноқонуний овлаган шахслар жаримага тортилди

    Тошкент вилоятида 3 нафар шахс ноқонуний равишда сава қушини овлагани аниқланди.

    Тошкент вилояти Экология бошқармаси матбуот хизматининг хабар беришича, Тошкент вилояти Экология бошқармаси Оҳангарон тумани бўлими инспекторлари ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси пост-патруль хизмати ходимлари билан ҳамкорликда навбатдаги экологик назорат тадбири ўтказилди.

    Маълумотларга кўра, ўтказилган тадбирда Тошкент вилоятида 3 нафар фуқаролар С.Х., А.А ҳамда Х.А.лар томонидан ноқонуний тарзда ҳеч қандай ҳужжатларсиз сава қушларини овлаётгани аниқланди.

    Ҳозирда ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан МЖтКнинг 90-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, ҳар бир ҳуқуқбузарга базавий ҳисоблаш миқдоринг 10 баробари миқдорида жарима чораси қўлланилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates