Оҳангарон туманида «Янги Ўзбекистон» массиви бунёд этилади.
Бу ҳақда Тошкент вилояти ахборот хизмати маълум қилди.
Таъкидланишича, ушбу массив Оҳангарон туманининг «Ўзбекистон» МФЙ ҳудудидаги 36 гектар ер майдонида бунёд этилади.
2026-2029 йилларда қурилиши мўлжалланган «Янги Ўзбекистон» массивида 30 та 7 қаватли (1-қавати нотурар), 51 та 9 қаватли жами 3 784 хонадонли турар жой бинолари қад ростлайди.
Шунингдек, массивда, 1500 ўринли умумтаълим мактаби,1500 ўринли мактабгача таълим ташкилоти, оилавий шифокорлик пункти, бизнес марказ, меҳмонхона, конгресс зали, парк объектлари қурилади.