Тошкент вилоятида гиёҳвандлик воситалари "савдогар"лари қўлга олинди

    Фарғона вилоятида яшовчи 29 ёшли шахс (А.К.) 560 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаларини харидорга 11 млн 700 минг сўмга сотган вақтида тезкор ходимлар томонидан далилий ашё билан қўлга олинди.

    Тошкент вилоятида «Психотроп моддаларининг ноқонуний муомаласига қарши кураш ойлиги» доирасида кенг масштабда назорат-рейд тадбирлари давом этмоқда.

    Хусусан, Оҳангарон туманида ўтказилган тезкор тадбирда Фарғона вилоятида яшовчи 29 ёшли шахс (А.К.) 560 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаларини харидорга 11 млн 700 минг сўмга сотган вақтида тезкор ходимлар томонидан далилий ашё билан қўлга олинди.

    Шунингдек, вилоят ИИББ ва ДХХ ходимлари томонидан Бўстонлиқ туманида ўтказилган навбатдаги тадбирда, Навоий вилоятида яшовчи 25 ёшли икки нафар шахс ўзига тегишли бўлган Nexia автомашинасида 84 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаларини кейинчалик сотиш мақсадида олиб кетаётганлиги аниқланиб, ушланди.

    Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 251(1)-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ойлик доирасида психотроп ва гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласига қарши кураш йўналишидаги тадбирлар фаол давом эттирилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates