10 июль куни Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги биносида Сайғоқни асраш ва “Сайгачий” комплекс (ландшафт) қўриқхонаси вакилларининг йиғилиши бўлиб ўтди.
44 миллион сўмлик янги жиҳозлар, жумладан, фотоқопқонлар, хотира карталари ва хизмат автомашиналари учун аксессуарлар совға қилинди.
Хайрия тадбири Буюк Британиянинг Оксфорд университети ҳузуридаги Сайғоқни муҳофаза қилиш алянси томонидан "Браконерликка қарши кураш" дастури доирасида ўтказилди.
Ушбу акция сайғоқ ва ҳайвонот дунёсининг бошқа вакилларини кузатиш самарадорлигини ошириш, шунингдек, биологик хилма-хилликни сақлаш бўйича маҳаллий аҳоли билан экологик маърифий ишлар олиб боришга қаратилган.
Маълумот учун, сайғоқни муҳофаза қилиш алянси йўқолиб кетиш хавфи остида турган сайғоқни яшаш жойларида сақлаш ва кўпайтиришга ёрдам берадиган халқаро хайрия ташкилотидир.
Алянс Қозоғистон, Хитой, Мўғулистон, Россия ва Ўзбекистонда сайғоқни Марказий Осиё ва Каспий чўлларининг асосий тури сифатидаги ўрнини тиклаш бўйича халқаро миқёсда иш олиб боради.