Қор қоплони, қор леопарди ёки илвирс — маҳаллий даражада кенг тарқалган ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган кичик тур сифатида TMXI Qizil рўйхати ва Ўзбекистон "Қизил китоби"га киритилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 11 декабридан “Қизил китоб”га киритилган ҳайвонларни овлаганлик учун жазони кучайтириш тўғрисидаги қонунга киритилган ўзгартиришлар кучга кирди, унга кўра қор қоплонларини ноқонуний овлаш БҲМнинг 3000 баробари (1 миллиард 20 миллион сўм) миқдорида жаримага сабаб бўлади.
Кузги рўйхатга олиш маълумотларига кўра, "Ҳисор" қўриқхонасида 50-52 га яқин қор қоплонлари яшайди. Шуниси эътиборлики, қор қоплони бугунги кунда фақат совуқ иқлим шароитида яшайдиган мушуксимонлар оиласининг ягона тирик аъзосидир.
Қор қоплон тасвири Регистон майдонида жойлашган Шердор мадрасасининг асосий кириш эшиги ва миллий банкнотда тасвирланган. Шунингдек, мушуксимонлар оиласининг қудратли вакили 2024 йилнинг 12–17-февраль кунлари Самарқандда бўлиб ўтадиган CMS COP14 — Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаш тўғрисидаги конвенция иштирокчилари конференциясининг 14-йиғилиши рамзи сифатида ҳам танланган.