Оҳангарон шаҳар деҳқон бозорига ташриф буюраётган фуқароларга ДХА Тошкент вилояти бошқармаси раҳбарлари ва марказ мутахассислари бепул ҳуқуқий маслаҳатлар бериб, давлат хизматларини сайёр тартибда кўрсатиш билан бирга сайлов қонунчилиги бўйича тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб бормоқда.
Ўрта Чирчиқ туманида “Ўзимиз келдик” акцияси “Жаннатмакон” савдо марказида ташкил этилди. Давлат хизматлари маркази ва ФҲДЁ бўлими ходимлари фуқароларга сайёр давлат хизматларини кўрсатиш билан бирга давлатимиз ва жамиятимиз келажаги учун муҳим бўлган сиёсий жараён Президент сайлови бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар ҳам бермоқда.
Бекобод шаҳар деҳқон бозорида ҳам “Ўзимиз келдик” акцияси ўтказилмоқда. Шаҳар Давлат хизматлари маркази ва ФҲДЁ бўлими ходимлари томонидан кўрсатилган сайёр давлат хизматларидан фуқаролар унумли фойдаланди. Тадбир давомида 20 нафарга яқин аҳолига сайёр давлат хизматлари кўрсатилган бўлса, 30 нафарга яқин фуқарога ҳуқуқий маслаҳатлар ҳамда сайлов қонунчилигига оид янгиликлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
ДХА Тошкент вилояти бошқармаси
матбуот хизмати