Унда Ўзбекистон томонидан сўнгги йилларда илм-фанни ривожлантиришга қаратилган амалий ишлар олиб борилаётгани, бу борада қисқа вақт ичида кўплаб ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилингани қайд этилди.
“Ўзбекистон – 2030 стратегияси”да замонавий технологияларни жадал жорий этиш ва саноатнинг турли тармоқларини рақамлаштириш асосий устувор йўналишлар қаторида белгилаб берилганлиги таъкидланди.
Амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида Ўзбекистон 2023 йилда Глобал Инновациялар индекси рейтингида 2015 йилга нисбатан 40 поғонага кўтарилгани алоҳида эътироф этилди.
Дебат давомида делегациямиз томонидан келгусида инновация соҳаларини рағбатлантириш ҳамда парламентларнинг кадрлар салоҳиятини ошириш ва ривожлантириш йўналишида тажриба алмашиш, фан ва технология соҳасида глобал мулоқотни кучайтириш ташаббусини илгари сурди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.