Ҳамкорликка йўл бошлаб берувчи мазкур тадбирда Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Дилором Ташмуҳаммедова, Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламенти раиси Моҳистара Муҳаммадюнусова ва бошқа аъзолари, ИИВ вакиллари иштирок этди.
Тадбирни Дилором Ташмуҳаммедова кириш сўзи билан очиб берди. Сенаторнинг сўзларига кўра, мазкур меморандум келгусида ёшлар масалалари бўйича амалга ошириладиган ислоҳотлар ва ташаббусларни қўллаб-қувватлашда Ички ишлар вазирлиги тизимидаги ёш ходимлар билан Ёшлар парламенти аъзолари ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаб, келгусидаги ишлар самарадорлигини оширишда ўзаро режа ва мақсадларни мувофиқлаштиришда ўзига хос аҳамият касб этади.
Тадбир давомида Олий Мажлис Сенати ҳузуридаги Ёшлар парламенти раиси Моҳистара Муҳаммадюнусова ҳам сўзга чиқиб, Ички ишлар вазирлиги тизимидаги ёш ходимларнинг мамлакат тараққиёти, унинг эртанги куни учун ўз ҳиссаларини қўшишда мазкур меморандум ва қўшма дастурлар алоҳида аҳамият касб этишини айтиб ўтди.
Ҳамкорлик меморандумидан ташқари тадбир давомида 5 та муҳим йўналишлар, гендер тенглик ва хотин-қизлар, илм-фан, маданият ва китобхонлик, рақамли технология ва инновациялар, ёшлар ҳуқуқлари ва қонунчилик ҳамда туризм, спорт, соғлом турмуш ва ижтимоий ҳимоя йўналишлари бўйича ҳам йиллик қўшма дастур ҳам имзоланди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ахборот хизмати.