Сенат Раиси ЕИ вакиллари билан ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

    Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Терхи Хакала ҳамда Европа Иттифоқининг терроризмга қарши кураш бўйича мувофиқлаштирувчиси Илкка Салми билан учрашди.

    Мулоқот давомида мамлакатимизнинг Европа Иттифоқи билан муносабатларининг турли йўналишлари, хусусан парламентлараро алоқаларни ривожлантириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, терроризм ва экстремизмга қарши кураш соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди.

    Сенат Раиси Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида кейинги йилларда турли даражадаги мулоқот фаоллашганини таъкидлаб, Европа Иттифоқи делегациялари, хусусан, Европа Кенгаши, Европа Иттифоқи комиссияси ва Европа парламенти вакилларининг Ўзбекистонга амалий ташрифлари, мамлакатимиз ҳукумати ва парламенти вакилларининг эса Европа Иттифоқига ташрифлари амалга оширилаётганини алоҳида қайд этди.

    – Биз Ўзбекистон ва Европа парламенти ўртасидаги парламентлараро алоқаларни ривожлантиришда кузатилаётган ижобий динамикани давом эттириш тарафдоримиз. Бу борада “Ўзбекистон – “Европа Иттифоқи” Парламент ҳамкорлиги қўмитаси доирасида ташкил этилган мулоқот муҳим ўрин тутади – дея таъкидлади Т.Нарбаева.

    Ўз навбатида Терхи Хакала самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Ўзбекистон “Европа Иттифоқи – Марказий Осиё” форматида фаол иштирок этаётгани, савдо-иқтисодий ва сармоявий алоқаларни кенгайтириш, Европа Иттифоқининг етакчи компанияларини Ўзбекистонга жалб этишга катта аҳамият берилишини билдирди.

    – Европа Иттифоқи Ўзбекистонда кечаётган туб демократик янгиланишларни тўла қўллаб қувватлайди ва бу борада Ўзбекистоннинг барча соҳаларда халқаро умумэътироф этилган принципларга содиқлигини олқишлайди. “Европа Иттифоқи – Ўзбекистон” мулоқотини амалий мазмун билан янада бойитиш тарафдоримиз, – деб алоҳида таъкидлади Терхи Хакала.

    Учрашув якунида муҳокама этилган масалалар бўйича ҳамкорликни янада кучайтиришга келишиб олинди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates